Расман! Бахтиёр Ашурматов “Сурхон” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Ads

Бугун “Сурхон” футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Ушбу йиғилишда “Сурхон” жамоасининг барча аъзолари иштирок этди. Йиғилишни “Сурхон” футбол клуби бош директор ўринбосари Алишер Рустамов очиб берди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Ўзбек футболи муҳлислари учун таниқли бўлган, тажрибали мутахассис Бахтиёр Ашурматов “Сурхон” жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

"Менга билдирилган ишонч учун аввалмбор “Сурхон” футбол клуби раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ишонаманки, биз бир оила бўлиб шаклланиб, фақат юқори мақсадлар сари интиламиз дейди", – Бахтиёр Ашурматов.

Эслатиб ўтамиз, Ашурматов ўтган мавсумда “АГМК” жамоаси билан Ўзбекистон кубогини қўлга киритган. Унинг сўнгги иш жойи "Бухоро" клуби бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Murod Panjiev
29/06/2019 11:57
Тушинмадим Микляевни нега бушатди сурхондан яхши оборятган эдику Ашурматовни кераги йук эди хали энди состав таркалиб кетади сурхон синди тамом
Ramazonov Murod
28/06/2019 00:21
Саломов Бухорога кайтса керак Ашурматов билан килишмайди манимча
Makhmudov Jaloliddin
27/06/2019 20:49
Bakhtiyor Ashurmatov is a good coach. Surkhon is also a gorgeous football club(Because most of our ex-players play in this club:)
Best of luck!
&
Surxon turon
27/06/2019 16:01
Яхши иш қимади булар мураббий алмаштириб
&
Akmalhon
27/06/2019 14:35
Ishlarizga omad Baxtiyor Ashurmatov Navbaxor muxlisi