Асосий мазмунга ўтиш

Расман! Белотти “Торино” билан 2021 йилга қадар шартномани узайтирди

Изоҳлар: 0

Италия терма жамоасининг 22 ёшли ҳужумчиси Андреа Белотти ўзининг амалдаги жамоаси “Торино” билан шартномасини 2021 йилга қадар узайтирди. Бу ҳақда Турин клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Янги шартномага кўра Белоттини сотиб олишни истаган жамоа “Торино”га 100 миллион евро товон пули тўлашига тўғри келади. Бироқ, Италия клубларига бу қонун амал қилмайди.

Маълумот учун, Белотти ушбу мавсум “Торино” сафида 15та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 11та гол ёздириб қўйишга эришган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ