Расман! "Бешиктош" бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Абдуллах Авжи “Бешиктош” клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, бундан бир неча кун олдин “Бешиктош” Туркия кубоги 1/8 финалида қуйи лига жамоасига имкониятни бой бериб мусобақадан чиқиб кетган эди. Туркия Суперлигасида эса жамоа айни дамда 7-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, 56 ёшли мутахасссис “Бешиктош”ни ўтган мавсумнинг охирларидан буён бошқариб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!