Расман! Бобир Абдухолиқов "Рух"ни тарк этди!

"Насаф" клуби тарбияланувчиси Бобир Aбдухолиқов мавсум аввалидан бери фаолиятини "Рух" клубида давом эттираётганлигидан хабарингиз бор.

Львовликлар матбуот хизматининг хабар беришича, жамоа легионеримиз билан шартномани бекор қилган. Клуб расмий сайти Рагнар Сигурдссон ва Бобир Aбдухолиқов билан хайрлашди.

"Иккала футболчи ҳам "Рух" таркибига қишда қўшилишди, аммо иккаласи ҳам асосий таркибда ўз ўрнини эгаллай олмади. Рагнар Сигурдссон "сариқ-қора"лар сафида "Десна"га қарши битта ўйинда қатнашган, аммо Бобир Aбдихолиқов асосий таркибда дебют қилмаган. Бунинг ўрнига 24 ёшли ҳужумчи "сариқ-қора"ларнинг ёшлар жамоасида олтита ўйин ўтказди ва иккита гол урди.

Клуб Рагнар билан ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилди. Бобирга келсак, "Рух" ҳужумчи билан учрашишга борди ва унинг талабига биноан шартномани бекор қилди. Рагнар ва Бобирга кейинги фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз",-дейилади матбуот хизмати хабарида.

24 ёшли ҳужумчимизнинг кейинги манзили ҳозирча номаълум.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
18/05/2021 17:15
Курпага караб оек узатиш керак, кейинги ишларингга ривож, Украинлар жуда миллатчи булади!