Расман! Бонуччи 2021 йилга қадар “Ювентус” билан шартномани узайтирди

 “Ювентус” клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи туринликлар билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 29 ёшли футболчи “Ювентус”да 2021 йилга қадар тўп сурадиган бўлди. Таъкидлаш лозимки, италиялик футболчнинг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар тузилган эди.

Маълумот учун, Италия терма жамоаси аъзоси 2010 йилдан буён “Ювентус” сафини ҳимоя қилиб келади. У бу мавсумда жами 17та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!