Расман! Бразилия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Бразилия футбол конфедерацияси терма жамоанинг вақтинчалик мураббийи номини эълон қилди. Ҳозирча бу лавозимда Бразилия ёшлар терма жамоаси устози 50 ёшли Рамон Менезес ишлайди.

"пентакампеонлар" собиқ мураббийи Тите "ЖЧ-2022"да Хорватияга қарши мағлубиятдан сўнг жамоа бошқарувчиси лавозимини тарк этганди.

Сўнгги пайтларда Бразилия терма жамоаси бош мураббилик постига Карло Анчелоттининг келиши ҳақидаги миш-мишлар фаоллашмоқда. Бироқ, Бразилия футбол конфедерацияси ва италиялик мутахассис ўртасидаги баъзи келишувлар ҳақидаги маълумотлар рад этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!