Расман! "Бунёдкор" футболчиси бошқа чемпионатга йўл олди

"Бунёдкор" клуби футболчиси Одилжон Абдураҳмонов фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттирадиган бўлди. 

26 ёшли қирғизистонлик ярим ҳимоячи Қозоғистоннинг "Мактаарала" жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда қозоқ клуби матбуот хизмати хабар берди. 

Айни вақтда мазкур жамоа Қозоғистон премьер-лигасида 15 ўйиндан сўнг 10 очко тўплаган ҳолда, сўнгги поғонада бормоқда.  

У жорий мавсум Суперлига доирасида 9 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига гол ва ассист ёздириб қўя олмаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!