Расман! "Бунёдкор"нинг 2 нафар футболчиси "Локомотив"га ўтди

"Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Ислом Қобилов ва ярим ҳимоячиси Санжар Қодирқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттирадиган бўлди. "Локомотив" клуби матбуот хизмати ушбу икки футболчини ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди.

Ислом Қобилов "темирйўлчилар" билан икки йиллик, Санжар Қодирқулов эса бир йиллик битимга имзо чекди.

Ислом Қобиловнинг Ўзбекистон чемпионатидаги статистикаси:
2016 йил. "Металлург" - 18 ўйин, 1 гол
2017 йил. "Металлург" - 11 ўйин, 2 гол. "Бунёдкор" - 10 ўйин, 1 гол
2018 йил. "Бунёдкор" - 9 ўйин
2019 йил. "Бунёдкор" - 21 ўйин, 2 гол
2020 йил. "Бунёдкор" - 26 ўйин, 1 гол

Bunyodkor_Buxoro_SPORTSUZ_7

Санжар Қодирқуловнинг Ўзбекистон чемпионатидаги статистикаси:
2016 йил. "Бунёдкор" - 1 ўйин
2017 йил. "Металлург" - 28 ўйин, 1 гол
2018 йил. "Бунёдкор" - 13 ўйин
2019 йил. "Бунёдкор" - 26 ўйин, 2 гол
2020 йил. "Бунёдкор" - 25 ўйин, 1 гол

3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!