Расман! "Бунёдкор"нинг собиқ устози яна ишсиз қолди

Бразилиянинг "Гремио" клуби ўзининг расмий сайти орқали Луис Фелипе Сколарини бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарилганини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, клуб раҳбарияти 72 ёшли бразилиялик мутахассисга қўшиб, унинг мураббийлар штабини ҳам ишдан бўшатди. Ушбу истеъфога сабаб сифатида жамоа қайд этаётган натижаларнинг қониқарсизлиги кўрсатилган.

72 ёшли Сколари "Гремио"ни 2021 йилнинг июль ойидан буён бошқариб келаётган эди.  

Маълумот учун, Луис Фелипе Сколари мураббийлик фаолияти давомида Бразилия ва Португалия терма жамоаларини шунингдек, "Челси", "Палмейрас" ва "Бунёдкор" каби клубларни бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!