Расман: "Челси" футболчиси ҳам "Монако"га ўтди

"Челси" ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко фаолиятини "Монако" клубида давом эттирадиган бўлди.

"Монегасклар" футболчини бир йилга ижарага олишди ва якунда сотиб олиш ҳуқуқини кўриб чиқишади.

Аввалроқ берилган хабарларга кўра, французлар 25 ёшли футболчини 35 млн еврога сотиб олишлари ҳам мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи лондонликлар сафига келгунга қадар, айнан "Монако" сафиа тўп тепган ва 2017 йили "Челси" 40-45 млн евро атрофида сотиб олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!