Расман! "Челси"га янги бош мураббий тайинланди

"Брайтон" устози Грэм Поттер расман "Челси" бош мураббийига айланди. Бу ҳақда "кўклар" матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, клуб мутахассис билан 5 йиллик шартнома имзолади. Поттер "арристократлар"нинг сўнгги 10 йилликдаги 11-мураббийига айланди. "Брайтон" бундан 16 миллион фунт компенсация пули ишлаб олади.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" "Динамо" Загребдан учралган мағлубиятдан сўнг Томас Тухельни истъефога чиқарганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!