Расман! "Челси"нинг собиқ футболчиси "Лестер"га ўтди

"Челси"нинг собиқ чап қанот ҳимоячиси Райан Бертранд фаолиятини "Лестер"да давом эттиради. Бу ҳақда “тулкилар” расмий сайти хабар бермоқда.

31 ёшли футболчи янги жамоаси сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди. Боиси ўтган ой унинг "Саутгемптон" билан имзолаган шартномаси ўз ниҳоясига етди. Райан "Лестер" билан 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.

Бертранд "Саутгемптон" сафида 2014 йилдан буён ўйнаб келаётган эди. У ушбу давр мобайнида 240 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол ҳамда 20 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Бертранднинг айни дамдаги трансфер нархи 8 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!