Расман! Дармиан

“Парма” ҳимоячиси Маттео Дармиан фаолиятини “Интер”да давом эттирадиган бўлди.

“Нерадзуррилар” 30 ёшли италиялик футболчи билан бир йиллик шартнома имзолаган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Маттео фаолияти давомида “Манчестер Юнайтед” ва “Торино” клубларида ўйнаган. 2019 йилнинг ёзида эса “Парма” билан 4 йиллик шартнома имзолаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)