Расман! "Динамо" Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Санжар Шоаҳмедов – "Динамо" футболчиси.

"Динамо" клуби Суперлига янги мавсуми олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Жамоанинг Тошкентдаги машғулотларида қатнашган Санжар Шоаҳмедов клуб билан бир йиллик шартнома имзолади. 33 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум "Сўғдиёна" клуби сафида Суперлигада 23 ўйинда майдонга тушган.

Санжар фаолияти давомида ОКМК, "Локомотив", "Қизилқум", Қатар ва Малайзия клубларида тўп сурган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоаси сафида майдонга тушган.

иваиф

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!