Расман! Достонбек Ҳамдамов "Пахтакор" билан шартномасини узайтирди

  • 30 декабрь, 2024, 14:04
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Достонбек Ҳамдамов билан шартномани узайтирди.

Tecno

"Педру Морейра ўзи қураётган жамоада Достонбек Ҳамдамовни бўлишини истади. Бу истакка жавобан вингеримизни клуб билан ўтказган музокараси муваффақиятли якунланди. 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлган Ҳамдамов янги мавсумни "шерлар" сафида бошлайди.

"Аслида шартнома имзолаганимга 10 кун бўлди. Лекин буни бугун эълон қилишларини истагандим. Жамоамизнинг мухлислари учун кичик совға. Бош мураббий мени ўз жамоасида кўришни истагани қувонтирди. Бунга жавобан Ўзбекистонда қўлга киритган олтин медалларимни яна биттага кўпайтириш устида меҳнат қиламан. Биз билан янги йилда зерикмайсиз деб ўйлайман", - дейди Достонбек Ҳамдамов.

Футболчи "Пахтакор" либосида 5 маротаба Ўзбекистон чемпиони ва 2 карра кубоги соҳиби бўлган. Янги кубок ва чемпионлик сари олға" , - дейилади клуб матбуоти хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!