Расман!

Каталониянинг “Эспаньол” клуби расман янги бош мураббийни эълон қилди.

- Руби – мухлислар учун майдонда чиройли ўйин намоиш этишни яхши кўрадиган мураббий, - дея хабар беради клуб расмий веб-сайти.

Маълумот учун, 48 ёшли мутахассис 2005-2008 йиллар давомида “Эспаньол”нинг ёшлар жамоасини бошқариб келган. 2017/18 йилларда “Уэск”ни бош мураббийи сифатида жамоани сегундадан примерага чиқарган.

Эслатиб ўтиш жоизки, апрель ойида клуб жамоанинг бош мураббийи Кике Санчес Флоресни ўз лавозимидан четлатган.