Расман! Это'О фаолиятини якунлади

Камерунлик машҳур ҳужумчи Самуэль Это'О бутсаларини михга илишга қарор қилди.

38 ёшли футболчи бу ҳақда ўзининг инстаграмдаги саҳифасида эълон қилди.

Маълумот учун, Это’О фаолияти давомида "Реал", "Леганес", "Мальорка", "Барселона", "Интер", "Анжи",  "Челси", "Эвертон", "Сампдория", "Антальяспор", "Коньяспор" ва "Катар СК" клубларида тўп сурган. Камерун терма жамоасида эса 118та ўйинда майдонга тушиб, 56та гол урган.

Это’О фаолияти давомида жами 18та соврин қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!