Расман Европада мавсум якунланди. Левандовски - энг яхши тўпурар, Месси эса кучли бешликка ҳам кира олмади

Кеча бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси финал беллашувидан сўнг, Европада 2019/20 йилги мавсум расман ёпилди.

Мавсум якунларига кўра, "Бавария" форварди Роберт Левандовски Европанинг "топ-5" чемпионатларида энг яхши тўпурар бўлди. Унинг ҳисобида 55 та гол бор.

Кучли учликдан эса, Чиро Иммобиле ("Лацио" 39) ва Криштиану Роналду ("Ювентус" 37) жой олди. Ромелу Лукаку ("Интер") ва Тимо Вернер ("РБ Лейпциг"/”Челси”) 34 гол билан 4- ва 5-ўринларни эгаллади.

“Олтин тўп”нинг амалдаги соҳиби ҳисобланган Лионель Месси эса 31 та гол урди ва кучли бешликка ҳам кира олмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар