Расман! Фернандо Льоренте
Ads

Эркин аген мақомида юрган испаниялик машҳур ҳужумчи Фернандо Льоренте фаолиятини Италия А Сериясида давом эттирадиган бўлди.

Аниқроғи, “Наполи” клуби президенти Аурелио де Лаурентис твиттердаги саҳифаси орқали жамоа 34 ёшли футболчи билан шартнома имзолагани ҳақида маълум қилди.

Италия ОАВлари тарқатган хабарга қараганда неаполликлар Льоренте билан 2021 йилнинг ёзигача шартнома имзолашган.

Эслатиб ўтамиз, Льоренте учун А Серия у қадар бегона эмас. Боиси, у 2013-2015 йилларда “Ювентус” шарафини ҳимоя қилган. Унинг сўнгги жамоаси эса Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби бўлган эди.