Расман! Фернандо Торрес "Атлетико" билан шартномасини узайтирди

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес яна бир мавсум “матрасчилар” билан қоладиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, Торрес асли “Атлетико” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 11 ёшидан бошлаб мана шу клуб академиясида шуғулланиб келган. 2000-2001 йилги мавсумда эса биринчи марта жамоанинг асосий таркибида дебют қилган. Шундан сўнг Торрес олти мавсум Англияда тўп сурди (“Ливерпуль” ва “Челси” жамоаларида).

Мана сўнгги 2,5 йилни у яна ўзининг қадрдон “Атлетико”сида ўтказмоқда. У ўган давр мобайнида  мадридликлар таркибида ўз ҳисобига 28та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!