Расман! ФИФА футболдаги янги ўзгаришларни эълон қилди

ФИФА профессионал футболда ижара шартномалари тизимига ўзгартиришлар киритилганини расман эълон қилди.

Демак, янги қоидаларга кўра, клублар ижара муддати ва битимнинг молиявий шартларини кўрсатиб берадиган ёзма шартнома тузишлари керак бўлади. Ижаранинг максимал муддати энди 1 йил, энг ками эса икки трансфер ойнаси орасидаги давр бўлади. Эндиликда футболчиларни учинчи клубга ижарага бериш ҳам тақиқланади.

Янги регламентга кўра, клуб бир мавсум давомида бир клубдан уч нафардан ортиқ футболчини ижарага олиши мумкин эмас.

Ижараларнинг максимал сони ҳам чекланган: 2022 йил 1 июлдан 2023 йил 30 июнига қадар клублар бир мавсумда саккиз нафардан ортиқ футболчини ижарага ололмайди ва 8 нафардан ортиқ футболчини ижарага беролмайди.

2023 йилнинг 1 июлидан 2024 йилнинг 30 июнига қадар бу лимит бир мавсумда тахминан 7 нафар футболчи қилиб белгиланади, 2024 йилдан бошлаб клублар мавсум давомида олти нафардан ортиқ футболчини ижарага ололмайди ёки ижарага беролмайди.

Ушбу чеклов 21 ёшгача бўлган футболчилар ва клуб битирувчиларига тааллуқли эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!