Расман! Германияни Жаҳон чемпиони қилган футболчи ўзбекистонлик Козим Арипов жамоаси билан шартнома имзолади (фото)

"Айнтрахт" жамоаси ПСВ футболчиси Марио Гётце билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Келишувга кўра, Марио франкфуртликлар сафида 2025 йилга қадар ҳаракатланиши мумкин. Унинг трансфери учун ПСВ клуби 4 миллион евро ишлаб олади.

Эслатиб ўтамиз, Гётце 2014 йилги мундиал финалида Аргентина дарвозасига экстра-таймларнинг сўнгги дақиқаларида гол уриб, "немис машинаси"нинг Жаҳонда тенгсиз бўлишига сабабчилардан бўлган эди.

гётзе

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!