Расман! Гризманн "Атлетико"ни тарк этади

Мадриднинг "Атлетико" клуби хужумчиси Антуан Гризманн мавсум якунида жамоани тарк этиши ҳақида эълон қилинди. Бу ҳақида мадридликлар расмий веб-сайти хабар бермоқда.

Илгарироқ, 28 ёшли футболчи фаолиятини Каталониянинг "Барселона" клубида давом эттириши ҳақида хабар бергандик.

Айтиб ўтиш жоизки, жорий йилнинг 1 июль кунидан футболчининг товон пули 200 миллиондан 120 миллион еврога тушади.

Маълумот учун, Гризманн 2014 йилда 30 миллион евро эвазига "Реал Сосьедад"ни тарк этиб "Атлетико" сафига келиб қўшилганди. "Матрасчилар"даги фаолияти давомида Антуан 256 учрашувда майдонга тушиб 133 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!