Расман! Ибрагимович яна бир йил АҚШда қолади

37 ёшли форвард калифорнияликлар сафида 2019 йил сўнггига қадар тўп суради. 

"Биз Златан билан янги шартнома имзолаганимиздан хурсандмиз. У ўтган мавсум жамоа учун қай даражада керакли эканлигини исботлади. Биз эса унинг ўйинларини келгуси мавсумга қадар интизорлик билан кутиб қоламиз. Златан билан жамоа ўйинларини яхшилашга ҳаракат қиламиз", - деди "Лос-Анджелес Гэлакси" бош директори Деннис те Клосе.

Эслатиб ўтамиз, Златан 2018  йилнинг март ойида "Манчестер Юнайтед"дан "Лос-Анжелес Гэлакси" сафига кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда швециялик ҳужумчи МЛСда 27 учрашув ўтказди ва 22 та гол киритиб, 7 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!