Расман! "Интер" 19 ёшли ҳужумчини сотиб олди

  • 16 сентября, 2020, 19:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Люцерн" клуби форварди Дариан Малес фаолиятини "Интер"да давом эттирадиган бўлди.

Tecno

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 19 ёшли футболчи “нерадзуррилар” билан 2025 йилга қадар шартнома имзолади. Айрим ОАВ тарқатган маълумотларга қараганда, "Интер" Малесни бир мавсумга "Женоа"га ижарага беради.

Transfermarkt сайтида ёзилишича, ушбу трансфер “Интер”га 4 млн еврога тушган.

Малес ўтган мавсум Швейцария клубида 19 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию