Расман! "Интер" Алексис Санчес билан шартномасини бекор қилди
"Интер" ўзининг расмий сайти орқали ҳужумчи Алексис Санчес билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришганини эълон қилди.
33 ёшли чилилик футболчи айни пайт эркин агент ҳисобланади.
Футболчи фаолиятини Франциянинг “Марсель” жамоасида давом эттириши ва 2024 йилгача шартнома имзолаши кутилмоқда.
Ўтган мавсумда ҳужумчи "Интер"нинг барча мусобақалар доирасидаги 38 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар