Расман! "Интер" етакчи футболчиси билан шартномани узайтирди

"Интер" клуби жамоа футболчиси Марсело Брозович билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. 

Янги келишувга кўра, хорватиялик ярим ҳимоячи клубда йилига 6 миллион евро атрофида маош олади. Шунингдек, унинг янгиланган шартномаси 2026 йил 30 июнга қадар амал қилади. 

Аввалроқ футболчига "Барселона", ПСЖ, МЮ ва "Тоттенхэм" каби клублар қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Бироқ клуб хорватнинг сотилмаслигини маълум қилганди.

Статистикага кўра, Марсело Брозович ушбу мавсум А Сериянинг 26 ўйинида битта голли узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!