Расман: "Интер" Рим клубидан футболчи харид қилди (фото)

"Лацио" ва Италия терма жамоаси ҳимоячиси Франческо Ачерби "Интер" жамоаси сафига ижара асосида ўтди.

Келишувда кейинчалик сотиб олиш опцияси ҳам мавжуд. "Нерадзуррилар расмий сайти хабарига кўра, 34 ёшли футболчи 15-рақам остида ўйнайди.

Ачерби 2018 йилнинг ёзида 12 миллион евро эвазига "Сассуоло"дан "Лацио"га ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!