Расман! Жанфранко Дзола “Челси”ни тарк этди
Ads

Жанфранко Дзола “Челси” клуби мураббийлар штабини тарк этди. Гап шундаки, 52 ёшли италиялик мутахассиснинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси якунланган ва раҳбарият у билан келишувни узайтиришни хоҳламаган.

Маълумотларга қараганда Дзолага “Челси”да бошқа лавозимда иш таклиф қилинган. Бироқ, у мураббийлик фаолиятини давом эттиришни хоҳлади ва ушбу таклифни рад этди.

Эслатиб ўтамиз, Дзола ўтган мавсум “Челси”да Маурицио Саррига ассистентлик қилган эди. У лондонликлар сафида 1996-2003 йилларда тўп сурган.