Расман! Женгиз Ундер - "Лестер" футболчиси
“Рома” клуби ярим ҳимоячиси Женгиз Ундер фаолиятини “Лестер”да давом эттирадиган бўлди.
Клуб расмий сайтининг хабар беришича, туркиялик футболчи мавсум охиригача “тулкилар” сафида ижарада тўп суради.
23 ёшли Ундер ўтган мавсум “Рома” сафида А Серияда 18 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар