Расман! Женнаро Гаттузо Ла Лига клуби бош мураббийи этиб тайинланди

"Валенсия" клуби жамоага Женнаро Гаттузо бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. 44 ёшли италиялик мутахассис 2 йиллик шартнома имзолаган. 

Шунингдек, у жамоада йилига 3 миллион евро маош олади. 

Эслатиб ўтамиз, "кўршапалаклар" якунланган мавсумда Испания кубогида финалга қадар етиб борди. Афсуски, ҳал қилувчи баҳсда "Бетис"га имкониятни бой берди. Ла Лигада клуб 48 очко билан 9-ўринни банд этди. 

Гаттузо "Валенсия"дан олдин "Наполи", "Милан" ва "Фиорентина" каби А Серия жамоаларида иш олиб борган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!