Расман! "Женоа" бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клуби катта ўзгаришлар арафасида турибди. Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, бош мураббий Роландо Маран расман истеъфога чиқарилди. Бунга сабаб қилиб, жамоанинг сўнгги учрашувлардаги муваффақиятсизликлари кўрсатилмоқда.
Генуяликлар раҳбарияти италиялик мутахассис Давиде Баллардини билан келишувга ҳам эришиб улгурган. Шартнома бугун расмийлаштирилиши кутилмоқда. 56 ёшли мутахассис аввал ҳам "Женоа" бош мураббийи вазифасида ишлаган. Унинг сўнгги клуби ҳам айнан "Женоа" ҳисобланади.
Маълумот учун, Шомуродов жамоаси А Серия 13-туридан ўрин олган баҳсда дебютант "Беневенто"га ютқазди. Улар турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда.
Фикрлар