Расман! “Женоа” кутилмаган трансферни эълон қилди

Элдор Шомуродов тўп тепаётган “Женоа” клуби расман жамоа ярим ҳимоячиси Стефано Стураро “Верона” жамоасига кўчиб ўтганини эълон қилди.

27 ёшли футболчи мавсум охиригача “Верона”да ижара асосида тўп тепади. Вероналикларда Стурарони тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи ҳам бор.

3f241b873b11f5fbf71ec6be94fb83205250173a

Стефано Стураро 2018 йилнинг йзида “Ювентус”дан 16,5 миллион евро эвазига Генуяга олиб келинган эди. Тажрибали ярим ҳимоячи жорий мавсумда А Серияда олтита учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар