Расман! "Женоа" Шевченкони истеъфога чиқарди
"Женоа" ўзининг расмий сайти орқали бош мураббий Андрей Шевченкони истеъфога чиқарилганини эълон қилди.
“Клуб мураббий ва унинг ходимларига сўнгги ойларда қилган машаққатли меҳнати учун миннатдорчилик билдиради”, - дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 45 ёшли украиналик мутахассис генуяликларни 2021 йилнинг 7 ноябридан буён бошқариб келаётган эди. Шевченко бошчилигида “Женоа” жами 11 та ўйин ўтказди ва уларнинг бор йўғи 1 тасида ғалаба қозонди. Ушбу ягона ғалаба Италия кубоги доирасида “Салернитана” (1:0) устидан қўлга киритилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, “Женоа”ни Руди Гарсия бошқариши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар