Расман! Жеррард мураббийлик фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўлди

Стивен Жеррард мураббийлик фаолиятини Осиёда давом эттирадиган бўлди. У Саудия Арабистони клуби билан шартнома имзолади.

43 ёшли англиялик мураббийнинг янги иш жойи "Ал-Иттифоқ" клуби бўлади. Бу ҳақда Саудия клуби расмий сайти хабар бермоқда.

“Ливерпуль” афсонаси бундан аввал “Астон Вилла” ва “Рейнжерс”   клубларини бошқарган.

Маълумот учун, “Ал-Иттифоқ” 2022/23-йилги мавсумда Саудия Арабистони чемпионатида 30 турдан кейин 37 очко билан 7-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!