Расман! Карлос Бакка мавсумни "Вильярреал"да ўтказади

CHERY AUTO

Испаниянинг “Вильярреал” клуби расмий сайти “Милан” форварди Карлос Баккани ўз сафига қўшиб олганлиги ҳақида расман эълон қилди.

Tecno

Берилган маълумотларга кўра “сариқ сув ости кемаси” 30 ёшли колумбиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан 1 йил муддатга ижарага олган. Бакка янги жамоасида 9-рақам остида ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, тажрибали ҳужумчининг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган эди.

Маълумот учун, Бакка ўтган мавсум “Милан” сафида жами 34та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 14та тўп киритишга эришган.

Comments

You must be logged in to commet!