Расман! Клаудио Раньери
Ads

Клаудио Раньери “Рома” жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда римликлар расмий сайти хабар бермоқда.

Эусебио Ди Франческонинг ўрнини эгаллаган 67 ёшли италиялик мутахассис “Рома” билан мавсум якунигача шартнома имзолади.

“Уйимга қайтганимдан хурсандман. “Рома”дан қўнғироқ қилишса, уни рад этишингиз жуда қийин”, - дейди Раньери.

Эслатиб ўтамиз, Раньери учун “Рома” бегона эмас. Боиси, у 2009-2011 йилларда “бўрилар”га устозлик қилган. У шунингдек "Наполи", "Фиорентина", "Валенсия", "Атлетико", "Челси", "Парма", "Ювентус", "Интер", "Монако", "Лестер", "Нант" ва "Фулхэм" каби клубларда фаолият олиб борган.