Расман: Коноплянка
Ads

"Шальке" ярим ҳимоячиси Евгений Коноплянка фаолиятини "Шахтёр" клубида давом эттиради.

29 ёшли футболчи украинлар билан 3 йиллик битимга имзо чекди.

Эслатиб ўтамиз, Коноплянка "Шальке"га 2016 йили "Севилья"дан келган эди.

Ўтган мавсумда, ҳужумчи Бундеслиганинг 13 та учрашувида майдонга тушди ва 1 та гол уриб, битта голли узатмани амалга оширди.