Расман! Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтирди

"Реал" Мадрид клуби ва Бельгия терма жамоаси посбони Тибо Куртуа “қироллик клуби” билан амалдаги шартномасини узайтирди.

29 ёшли футболчининг “Реал” билан тузган янги меҳнат шартномаси 2026 йилга қадар амал қилади.

Бундан аввалроқ Куртуа пандемия даврида клубга ортиқча молиявий қийинчилик туғдирмаслик учун янги шартномада катта маош талаб қилмасликга рози бўлган эди.

"Реал" Куртуани 2018 йилнинг ёзида "Челси"дан 35 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!