Расман! "Лестер" бир футболчиси билан шартномани бекор қилди
“Лестер” ҳимоячиси Филип Бенкович жамоани тарк этади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, томонлар шартномани бекор қилишга келишиб олишган.
Маълумот учун, хорватиялик футболчи инглиз клубига 2018 йилда Загребнинг “Динамо” жамоасидан кўчиб ўтган эди. Бу вақт ичида у 4 марта ижарада ўйнади ("Селтик", "Бристол", "Кардифф" ва "Лювен").
24 ёшли Бенкович жорий мавсумда бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади.
Фикрлар