Расман! "Лестер"га янги бош мураббий тайинланди
Расман Дин Смит "Лестер"нинг бош мураббийига айланди. Мутахассис жамоани мавсум сўнггига қадар бошқарадиган бўлди. Унга "Челси" афсонаси Жон Терри ҳам ёрдам беради.
Аввалроқ "тулкилар" Брендон Рожерсни ўз вазифасидан озод қилганди. Клуб унинг ўрнига Жесси Маршни олиб келмоқчи эди, лекин АҚШлик мураббий таклифни рад қилди.
Фабрицио Романо хабар беришича, "Лестер"га келажакда Рафаэль Бенитез устозлик қилиши мумкин. Тез орада 62 ёшли испан билан музокаралар ўтказилади.
Фикрлар