Расман! "Лейпциг" собиқ футболчисини қайтарди
"Лейпциг" собиқ футболчиси Тимо Вернер қайтганини эълон қилди.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, Вернер немис жамоаси билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Лондонликлар 26 ёшли Тимо трансферидан бонуслар билан бирга 30 миллион евро ишлаб олди.
Қайд этиш лозим, Тимо немис клуби сафида 11-рақам остида тўп тепади.
Эслатиб ўтамиз, Вернер 2016-2020 йиллари "Лейпциг" шарафини ҳимоя қилган. У "кўклар" сафига 53 миллион еврога кўчиб ўтганди.
Фикрлар