Расман! "Лион" дарвозабони "Милан"га кўчиб ўтди

"Лион" дарвозабони Чиприан Тэтэрушану фаолиятини "Милан"да давом эттиради.

“Лион” расмий сайти тарқатган хабарга кўра, “россонерилар” 34 ёшли руминиялик посбон учун 500 минг евро тўлаган.

“Лион” Чиприанни ўтган ёз ўз сафига қўшиб олган эди. У ўтган мавсумда 6 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 7 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!