Расман! "Ливерпуль"нинг "қаҳрамони" бўлган Кариус "Ньюкасл" билан шартномасини узайтирди (фото)

"Ньюкасл" клуби дарвозабон Лорис Кариус билан шартнома муддатини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Янги келишувга кўра, посбон яна бир мавсум "қарғалар" сафида тўп тепиш имконига эга бўлади. Шунингдек, ҳимоячи Пол Дамметт билан ҳам худди шундай битимга имзо чекилган. 

Маълумот ўрнида, Кариус Европа чемпионлар лигаси финалида "Реал"га қарши ўйиндаги "ажойиб" хатти-ҳаракатлари билан машҳур. Ўшанда унинг жамоаси "Ливерпуль" 1:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, ЕЧЛ кубогини рақибга бой берганди. 

karius

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!