Расман: “Локомотив” футболчиси легионерга айланди

"Локомотив" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Азизбек Амонов фаолиятини Эроннинг 8 карра чемпиони, айни дамда мамлакат чемпионатида пешқадамлик қилаётган "Истиқлол" жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда "Локо" матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган мавсум "темирйўлчилар" таркибидаги ўйинлари орқали нафақат мухлислар меҳрини қозонган футболчи Ўзбекистон миллий термасида ҳам дебютини амалга оширди ва иккита гол ҳам уришга эришди.

Ўз навбатида "Локомотив" футбол клуби футболчининг Эрондаги фаолиятида омад тилаб қолади.

Азизбек Амоновнинг "Локомотив"даги статистикаси:

2017-йил. 11 ўйин 1 гол

2018-йил. 13 ўйин 1 гол

2019-йил. 8 ўйин 1 гол

2020-йил. 13 ўйин 1 гол

2021-йил. 26 ўйин 8 гол

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!