Расман!
Ads

Мавсум олдидан “Локомотив” профессионал футбол клуби ҳар доимгидек ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда муносиб иштирок этишни мақсад қилган эди. Лекин айни пайтга келиб жамоа Суперлигада 12-турдан сўнг 21 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Куни кеча жамоа Самарқандда “Динамо” жамоасига мағлуб бўлди ва турнир жадвалидаги ҳолатини бироз ёмонлаштириб қўйди. Шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирок гуруҳ босқичидаёқ якунланди. Ҳолбуки “Локомотив” ПФК раҳбарияти жамоа олдига биринчи галдаги вазифа этиб ОЧЛда гуруҳдан чиқишни қўйган эди.

Ҳам ички, ҳам халқаро майдондаги натижалар қониқарсиз кўриниш олгани сабабли шу пайтга қадар “Локомотив” жамоаси бош мураббийи вазифасида ишлаб келган Андрей Фёдоров ва у билан фаолият олиб борган мураббийлар штаби Мирко Еличич, Пётр Гизимчук, Вазген Манасян бугун истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
22/06/2019 18:44
ЛОКА МУХЛИСЛАРИГА СОВГА БУБТИДА УЗИ 78 КИШИ ЭДИ ЭНДИ КОМАПТИДА МУХЛИСЛАРИ ЛОКАНИ
Кобил Махмудов
22/06/2019 22:03
Бир армянь дунйога келса, 10 та йеврэй йиглар эмиш...яна Давом этар эканда келишилган уйинлару
Пахтакорни сохта чемпионлиги...
Устоз ХОЖИБОЙ айтганидек
кандай БЕДОДЛИК
&
Mario
22/06/2019 18:54
u qisayam bu qisayam babr yetomidi Paxtakorga
&
Xoliqov23@mail.ru
22/06/2019 19:24
Уни кетшани узбек футболи учун фойдали. У факат ердамчи бусин яхши эплиди.
&
Xoliqov23@mail.ru
22/06/2019 19:22
Бу нарса давно булиш керегиди, Федеров умуман мураббиймас. Тункадан фарки йук. Яхши футбол уйнаган биламиз. Лекин яхши футболчи яхши мурабий булолмаслигини мусоли шу. Бунга Месси ва Роналдуси бор команда берсаям эплолмеди.... кетганидан шахсан ман хурсандман.