Расман! Луис Суарес фаолиятини бошлаган клубга қайтди
Луис Суарес Уругвайнинг "Насьональ Монтевидео" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда футболчининг ўзи инстаграм саҳифасида маълум қилди.
Ўз навбатида "Насьональ" ҳам унинг ижтимоий тармоққа қўйган видеосини қайта жойлаштириб, мазкур трансферни тасдиқлади.
Қайд этиш лозим, 35 ёшли ҳужумчи ушбу клуб сафида профессионал фаолиятини бошлаган. Унинг "Атлетико" билан шартномаси ёзда якунига етганди. "Матрасчилар" Луис билан ҳамкорликни давом эттиришни истамади ва тажрибали форвард собиқ жамоасига эркин агент сифатида келиб қўшилди.
Фикрлар