Расман! Лука Йович - "Реал" футболчиси
Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби форварди Лука Йович ниҳоят “Реал” футболчиси деб эълон қилинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Бироқ, “қироллик клуби” ҳозирча 21 ёшли сербиялик тўпурарнинг трансфери билан боғлиқ молиявий маълумотларни ошкор қилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” Йович учун немис клубига тахминан 65-70 млн евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Йович жорий мавсум Бундеслига ва Европа лигасида 36та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 27та гол уришга эришди.
Фикрлар