Расман! Малком "Барселона"дан "Зенит"га ўтди

Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Малком “Зенит” футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, "Зенит" бразилиялик ҳужумчи билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Шунингдек, бошқа манбаларда форварднинг трансфер нархи россияликлар учун 40 миллион еврога тушган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!