Расман! "Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси "Барселона"га текинга ўтди

"Барселона" ўзининг расмий сайтида "Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Эрик Гарсия билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

20 ёшли испаниялик футболчи "кўк-анор ранглилар" сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган ва клуб билан 2026 йилга қадар шартнома имзолаган.

Томонлар ўртасида имзоланган шартномага кўра, Гарсиянинг товон пули 400 миллион евро этиб белгиланган.

Официально: Эрик Гарсия - игрок "Барселоны"

Эрик Гарсия асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб тузилмасида 2017 йилга қадар тўп сурган.

Гарсия якунланган мавсум “Манчестер Сити” таркибида жами 10 та ўйинда майдонга тушди.

Кеча "Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси Серхио Агуэро ҳам "Барселона" билан шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dilshodbek shokirjonov
01/06/2021 13:40
Depay,de ligt,winaldum,Donaruma qoldi. Keyin iloji boricha Xolandni olish kerak